Ўзбекистон 132 11.07.2019 18:30:44

Бу йил Тошкент давлат аграр университетини қанча талаба битирди?

Бу йил Тошкент давлат аграр университетини қанча талаба битирди?

Тошкент давлат аграр университетини 2018-2019 ўқув йилида 17 та бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 1338 нафар талаба, шундан, 321 нафари давлат гранти асосида, 1017 нафари тўлов-контракт асосида, 20 та магистратура мутахассисликлари бўйича 134 нафар магистр, шундан 51 нафари давлат гранти асосида, 83 нафари тўлов-шартнома асосида ўқишни тугатишди. Бу ҳақида университет Ахборот хизмати маълум қилди.

Бакалавриат таълим йўналиши бўйича битирувчиларнинг 95 нафари ўқишини имтиёзли диплом билан муваффақиятли тамомлашди.

Битирувчи ёшларни ўзига муносиб иш ўринлари билан таъминлаш мақсадида 2019 йилнинг 30 март куни ўтказилган “Карьера куни” ахборот-таништирув тадбирида иштирок этган 150 ортиқ вазирлик, муассаса, ташкилот ва корхоналарга университет битирувчиларининг 1300 нафардан ортиғи ишга жойлашиш бўйича уч томонлама шартномаларни имзоланган

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги ПҚ-3704-сонли қарорига асосан янги тизим жорий этилди. Яъни 3-курсда таҳсил олаётган талабалар ишлаб чиқариш амалиётларини ўташ учун ўқишни тамомлаганларидан кейин ўзлари ишга жойлашадиган корхона, ташкилот ва муассасаларга юборилди.

Шунингдек, университет битирувчилари орасидан 10 нафари Жанубий Кореянинг Чунгнам миллий университетига магистратура босқичида мақсадли ўқишга юборилиши режалаштирилган.


Мавзуга оид