Ўзбекистон 42 11.07.2019 13:51:10

Эскирган мавзуни эслашга янги сабаб

Эскирган мавзуни эслашга янги сабаб

Охирги пайтларда қўни-қўшни, қариндош-уруғ йиғилишса, кимнингдир уйига МИБ дан хабарнома келгани-ю, унда катта суммадаги қарздорлик борлиги айтилиб, бу мавзу баҳс-мунозарага айланиб кетадиган бўлиб қолди.

Баъзи фуқаролар ўзига тўқ, маблағи етарли бўлса-да, коммунал тўловларни тўламаслиги айни ҳақиқат. Улар алоҳида мавзу. Аммо тўловлар борасида барча қоидаларга риоя қиладиган юртдошларимизнинг уйига қарздорлик тўғрисида хабар келса, улар бу масалага қандай ечим топишни ўйлаб қолишлари ҳам тайин.

Нишон туманининг Нуристон шаҳарчасида яшовчи Ш. Эшонқулов туман газ идораси томонидан унга чиқарилган нореал қарздорликни бартараф қилишни сўраб, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига мурожаат қилди.

Федерация ходимлари ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб боришди. Натижада Ш.Эшонқулов томонидан амалга оширилган тўловларни электрон база дастурига киритишда ҳисоблагич кўрсатгичлари ўзгартириб юборилганлиги ва бунинг оқибатида хонадон ҳисобига 9660 м3 газ сарфи ҳисоблагич кўрсатгичига нисбатан ортиқча ҳисобланиб, 3 121 957 сўм асоссиз қарздорлик қўйилганлиги маълум бўлди. Нореал ҳисобланган қарздорлик истеъмолчининг ҳисобидан чиқарилди.

Асоссиз қарздорликлар бугуннинг эски мавзусига айланди аммо келаётган мурожаатларнинг аксарияти уни қайта тилга олишимиз учун янги сабаб бўлиб хизмат қилмоқда.


Газ ҳисоблагич қарздорлик