Ўзбекистон 370 11.07.2019 13:28:53

“Aqua – Tudakul” MChJ QK мурожаати юзасидан расмий баёнот

“Aqua – Tudakul” MChJ QK мурожаати юзасидан расмий баёнот

Human.uz сайтида эълон қилинган “Навоийдаги ЎЗБЕК-АМЕРИКА қўшма корхонасининг мулки тортиб олиниши ортида собиқ бош вазир ўринбосари Зоир Мирзаев турганмиди?” номли суриштирув юзасидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси расмий баёнот берди.

Баёнотда айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Палата аъзоси “Aqua – Tudakul” MChJ QK манфаатида Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг 2018 йил 17 апрелдаги 18-сонли буйруғини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан Қибрай туман маъмурий судига мурожаат қилинган. Ушбу ҳал қbлув қарорига нисбатан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан кассация шикояти киритилган бўлиб, ҳозирда кассация шикояти Тошкент вилояти маъмурий суди томонидан 19 июль куни кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан киритилган кассация шикояти кўриб чиқилиши натижаси юзасидан кейинчалик қўшимча тарзда ахборот берилади, дейилади баёнотда.


Суриштирув Савдо-саноат палатаси