Ўзбекистон 96 11.07.2019 13:21:01

Ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси бўлмаса, гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди

Ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси бўлмаса, гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Қуйидаги ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди (http://www.lex.uz/docs/4327596):

– сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;
– гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун белгиланмаган транспортда етказиб берилган бўлса;
– ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;
– ихтисослаштирилган сўйиш корхонасининг Ф-200 шаклдаги маълумотномаси бўлмаса;
– ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси (маълумотномаси) бўлмаса;
– оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, шунингдек, парранда ва қушларнинг патлари юлинмаган бўлса;
– хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган ҳолатда бўлса;
– ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритилмаган бўлса, сотишга рухсат берилмайди, деб ёзади манба.


Гўст сотиш таъқиқ