Ўзбекистон 219 11.07.2019 10:56:06

Марғилон шаҳрида халқаро фольклор фестивали бошланди

Марғилон шаҳрида халқаро фольклор фестивали бошланди

Бугун Марғилонда илк бора ташкил этилаётган санъат ва маданият вакиллари, ихлосмандларини бир ерга жамлаган халқаро фольклор фестивали бошланди. Ушбу фестивалда Human.uz сайти ижодий жамоаси ҳам иштирок этяпти. Демак, уч кун давом этадиган фестивал жараёнларининг энг қизиқарли маълумотларидан сайтимиз кузатувчилар хабардор бўлиб борадилар.

Фестивал дастурига мувофиқ, куннинг биринчи яримида Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги Ижодкорлар боғида тайёргарлик жараёнлари бўлиб ўтяпти.
20190711_094109.jpg Фестиваль доирасида илмий-ижодий конференция, семинарлар, давра суҳбатлари, сайиллар, концертлар, кўргазмалар уюштирилади, турли ҳаваскор фольклор жамоалари, ашула, мусиқа ва рақс ансамбллари, яккахон ижрочилар чиқишлари намойиш этилади.

Фестивалда Эрон, Ҳиндистон, Франция, Росссия, Жанубий Корея, Япония, Монголия, Туркия каби 20 та хорижий давлатдан фольклор жамоалари иштирок этиши ҳамда кунларда аккредитациядан ўтган чет эл журналистларининг барчаси фестиваль ташкилий қўмитаси ҳузуридаги матбуот маркази билан биргаликда ёритиши унинг юқори даражада ўтишидан далолатдир. Шунингдек, фестивалда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 14 та фольклор жамоаси иштирок этади. Жумладан, Қорақалпоғистоннинг “Сувсепар”, Андижон вилоятининг “Ёр-Ёр”, Бухоро вилоятининг “Жондор” ва “Саҳро саболари”, Жиззах вилоятининг “Боғдон гуллари”, Навоий вилоятининг “Кармана”, Наманган вилоятининг “Гулдиор”, Самарқанд вилоятининг “Чавки” ва “Бешқарсак”, Сирдарё вилоятининг “Деҳқон болалари”, Сурхондарё вилоятининг “Бойсун”, Тошкент вилоятининг “Наврўз”, Хоразм вилоятининг “Жўралар” ва “Сара паёон”, Фарғона вилоятининг “Кабутар” ва “Чодир жамол”, Қашқадарё вилоятининг “Воҳа”, Тошкент шаҳрининг “Дурдона” каби энг намунали фольклор жамоаларининг 200 нафардан ортиқ аъзоси ўз ҳудудларига хос либослар ва қадимий куй-қўшиқлар асосида тайёрланган махсус дастурлари билан қатнашади.
20190711_095743.jpg Фестиваль доирасида илмий-ижодий конференция, семинарлар, давра суҳбатлари, сайиллар, концертлар, кўргазмалар уюштирилади, турли ҳаваскор фольклор жамоалари, ашула, мусиқа ва рақс ансамбллари, яккахон ижрочилар чиқишлари намойиш этилади.

Шу билан биргаликда, фестивалда намойиш этиладиган бадиий кўринишларда дўппидўз, ковушдўз, маҳсидўз ва бошқа ҳунармандлар номидан наволар янграйди. Қолаверса, Марғилоннинг азиз фарзандлари Юсуфжон қизиқ, Тамарахоним, Маъмуржон Узоқов каби устозларнинг сиймолари гавдалантирилади.
20190711_094543.jpg Ҳар икки йилда бир марта ўтказилиши режалаштирилган мазкур фестиваль санъат шинавандаларини бир ерга бирлаштиради.

Сайтимизни кузатиб борсангиз, фестивалда бўлиб ўтаётган муҳим хабарлар билан танишиб борасиз.20190711_103656.jpg


Марғулон фестиваль

Мавзуга оид