Ўзбекистон 86 10.07.2019 13:38:11

Дарахт “қотиллари”га жарима. Оз эмасми?

Дарахт “қотиллари”га жарима. Оз эмасми?

Ўтган ҳафтада ижтимоий тармоқларда шов-шув кўтарган ноқонуний дарахт кесиш мавзуси кеча Президент Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида муҳокама этилди.

Брифинг Агентлик директори томонидан белгиланган жадвал асосида Ўзбекистон Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Экология қўмитаси мутасаддилари журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Бугунги кунда республикада ўсимлик дунёси объектлари 11 000 турдан, ҳайвонот дунёси – 15 600 турдан ортиқни ташкил этади. Шулардан 324 тур ўсимлик ва 184 тур ҳайвонот дунёси объектлари Ўзбекистон республикаси Қизил китобига киритилган.

Ўсимлик дунёсига етказилган зарар – 1571 та даъво бўйича 2 миллиард 243 миллион сўмни ташкил этган. Шундан 1232 та маъмурий иш юзасидан 961,9 миллион сўм ундириб олинган.

Ҳозирда дарахтлар хатловдан ўтказилиб электрон базага киритиляпти. Бугунга қадар 4 242 190 минг дарахт рўйхатга олинган. Ушбу тадбирда айни шу каби масалалар юзасидан маълумотлар берилди.

Брифингда сўз олган Ўзбекистон Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ўктам Ўтаев қуйидагиларни маълум қилди.

Брифинг бир қарашда одатдагидек ўтгандек кўринди. Моҳиятан эса журналистлар жойлангани, мутасадди ташкилотлар ҳали бунга тайёр эмасдек кўринди менга.

Илгари, матбуот анжуманлари, брифингларда асосан прес-релиз ва ташкил этган ташкилот мутасаддисининг сўзлари, тадбир аввалида телерадиожурналистларининг расмий иши интервю олиш бўлар ҳамда у узоғи билан 30 дақиқа давом этар эди. Бу галги брифингда журналистлар, мавзуга олдиндан тайёргарлик кўрган ёки мавзу жуда долзарб... Ҳар ҳолда брифинг қирийб 2соат давом этди. Ҳар бир журналистда уч-тўрттадан ўринли савол бор. Жавоб эса ҳаминқадар.

Масалан, журналистнинг чиқинди масаласидаги саволига, мутасаддилар очиқ-ойдин хабари йўқлигини билдиряпти. Ёки ўз ходимини ички ишлар тутиб турганидан ҳам ташкилотнинг хабари йўқ. Қизиғи, ходимнинг исми шарифини ҳам журналистдан сўраб билиб оляпти.
Яна бир эътиборимни тортган жиҳат шу бўлдики, брифинг ташкил этган ташкилот мутасаддиларидан матбуот котибининг ўрни баланд эканлиги кузатилди. Матбуот котиби, мутахассислар фикрини тўлдирибгина қолмай, журналистларга ҳам мавзу кўламини эслатиб тургани қувончли. Ваҳолангки, журналистлар мавзудан четга чиқмади. Атроф муҳитнинг ифлосланиши нафақат инсониятга, балки тирик организмнинг барчаси, шу қаторда дарахтларга ҳам салбий таъсир кўрсатишини экология соҳаси мутахассислари ҳаммадан кўра, яхшироқ англаши шубҳасиз.

Эътиборли жиҳати, ё журналистлар замондан бир қадам олдин-да ёки олдимизда ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар бир талай.


Дарахт ноқонуний кесиш брифинг