Ўзбекистон 94 08.07.2019 16:09:42

Сифатсиз маҳсулотларнинг пули қайтарилди

Сифатсиз маҳсулотларнинг пули қайтарилди

Бугун юртдошларимизнинг истеъмолчи сифатида бузилган ҳуқуқларини тиклашга интилаётганинг ўзи катта ютуқ. Ғиждувонлик Ҳ. Исломова ана шундай инсонлардан биридир.

Ғиждувон шаҳрида яшовчи Ҳ. Исломова маҳаллий «Строй люкс» МЧЖдан норози бўлиб, Президент порталига мурожаат қилган. Бунга сабаб эса жорий йилнинг 7 июнь куни «Строй люкс» МЧЖ савдо дўконидан қурилиш-таъмирлаш молларини харид қилгани, уйига бориб улардан фойдаланмоқчи бўлганида эса сифатсизлиги маълум бўлиб, сотганлар ушбу маҳсулотларни бошқа сифатли, яроқлисига алмаштириб бериш ёки пулини қайтаришни истамагани бўлган.Ҳ. Исломованинг ушбу мурожаати истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси мутасаддилари томонидан ўрганилиб, истеъмолчи тўлиқ ҳақ эканлиги аниқланди.

Федерация ходимларининг аралашуви билан тадбиркор сотган товарларни қайтариб олди ва истеъмолчига 3 181 000 (уч милион бир юз саксон бир минг) сўм пули тўлиқ қайтариб берди.


Истеъмолчи пул қайтарилди

Мавзуга оид