Ўзбекистон 183 05.07.2019 15:25:53

Жисмоний ёки юридик шахслар кўчмас мулк объектини техник хатловдан ўтказиш учун кадастрга бориши шарт эмас

Жисмоний ёки юридик шахслар кўчмас мулк объектини техник хатловдан ўтказиш учун кадастрга  бориши шарт эмас

“Амалиётда тадбиркорлар ҳали ҳам турли рухсатномалар олишда қийинчиликларга дуч келаётгани аниқланган эди. Масалан, қурилишга рухсатномалар, мулкни рўйхатдан ўтказиш ва бошқа соҳаларда тадбиркорлар ортиқча бюрократик тўсиқлар сақланиб қолинаётганини таъкидлашган эди”, – дейилади Давлат хизматлари агентлиги етакчи маслаҳатчиси Ойбек Хидаевнинг “Тадбиркорлар қурилиш соҳасида муаммоларга дуч келмоқдами?” номли мақоласида.

Ушбу муаммоларни бартараф этиш ҳамда бизнес муҳитини яхшилаш учун “Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” мамлакатимиз раҳбарининг қарори қабул қилинди.

Илгари қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилишда аҳолига далолатнома тақдим этилар эди. Ушбу далолатнома олингандан сўнг, уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун яна қайтадан ортиқча вақт сарфлаб давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишга тўғри келар эди.

Ҳозир эса Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш юзасидан QR-кодли далолатнома ва тегишли ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи реестридан кўчирмани бир вақтда берилиши жорий этилди.

Бундан ташқари кўчмас мулк объектини техник хатловдан ўтказиш учун кадастр органларига мурожаат қилиб келинган. Энди эса кўчмас мулк объектини техник хатловдан ўтказиш жисмоний ёки юридик шахсларнинг буюртмаси асосида Интернет тармоғи ёки Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиниши жорий этилди. Бу эса ўз навбатида фуқароларнинг ортиқча вақтларини ва сарф харажатларини тежалишига сабаб бўлади, деб ёзади манба.


Тадбиркор кўчмас мулк