Ўзбекистон 79 04.07.2019 10:58:07

Германия тажрибасига асосан Ўзбекистонда касбий малака тизими такомиллаштирилиши мумкин

Германия тажрибасига асосан Ўзбекистонда касбий малака тизими такомиллаштирилиши мумкин

2019 йил 3 июль Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЦ) вакиллари билан “Ўзбекистонда касбий таълим тизимини модернизациялаш ва ислоҳ қилиш жараёнини қўллаб-қувватлаш” янги лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган истиқболли ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди, деб вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда ГИЦ баҳолаш миссияси раҳбари Рольф Петер, “Марказий Осиёда касбий таълим” лойиҳасининг Ўзбекистондаги миллий координатори Жаҳонгир Жўраев ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев бошчилигидаги вазирлик масъуллари иштирок этди.

Учрашув давомида 5 млн евро молиявий қийматга эга янги лойиҳа доирасида Германия тажрибасига асосан Ўзбекистонда касбий малака стандартларини ишлаб чиқиш, ўзаро ҳамкорликда касбий малакани баҳолаш марказини ташкил этиш, йўл қурилиши соҳасида касбий таълим бериладиган ўқув марказини очиш масалалари хусусида фикр юритилди.

Учрашув якуни бўйича томонлар кўриб чиқилган таклифларни ўзаро ҳамкорликда амалга оширишга келишди, деб ёзади манба.


Касбий малака

Мавзуга оид