Ўзбекистон 501 04.07.2019 08:44:02

Фарғонада жорий ўқув йилидан Кореянинг Seojong университети иш бошлайди

Фарғонада жорий ўқув йилидан Кореянинг Seojong университети иш бошлайди

Фарғона шаҳрида Жанубий Кореянинг жаҳонда катта нуфузга эга олий таълим муассасаси филиали очилиши юзасидан меморандум имзоланган эди. Кеча Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Жанубий Кореядаги Ўзбек-Корея бизнес маркази раҳбари, Фарғона вилоятининг фахрий фуқароси Эдвард Ким бошчилигидаги делегасияни қабул қилди. Вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида бўлиб ўтган бу расмий учрашувда Кореядаги Сеожонг университети ректори жаноб Пак ва бир гуруҳ университет ўқитувчилари ҳам иштирок этди, деб Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу учрашувда вилоятда янги университет филиали очилишига катта тайёргарлик кўрилаётгани, жорий йилнинг сентябръ ойидан филиалга талабалар қабул қилиниб, ўқув фаолияти бошланиши мақсадида эканлиги маълум қилинди.

Эдвард Ким, жаноб Пак ва Шуҳрат Ғаниев ўртасида бўлиб ўтган музокараларда университетга қабул масалалари, унинг жойлашуви, ажратиладиган ер майдонлари, очиладиган факулътетлар бўйича муҳокама олиб бордилар. Ушбу университет Халқаро мақомга эга бўлиб, Кореядаги ҳамма университетлар билан алоқада бўлади. Шу кунгача Жанубий Корея томонидан Тошкент шаҳрида учта университет филиали очилган, уларда 2-3 тадан факулътет фаолият кўрсатади. Фарғонадаги университетда эса 10 дан ортиқ факулътет очиш кўзда тутилган.

Сеожонг университети ректори жаноб Пак таъкидлашича, Фарғона шаҳридаги Корея Халқаро Университети 2019-2020 ўқув йилидан фаолият бошлайди, унинг таркибида 16 факулътет бўлади. Бошланғич даврда таълим ўзбек ва корейс тилларида олиб борилади. Корейс тилини билмаган талабалар учун таржимонлар жалб қилинади, оғзаки ва ёзма таржимонлар орқали ҳэч қандай муаммосиз дарсни тўлиқ тушунишлари мумкин.

Тўрт йиллик ўқиш тугаганидан сўнг талаба иккита дипломга эга бўлади, икки томонлама даража олади. Ўзбекистонда бакалавр дипломини олгач, Кореяга бориб ярим йил ўқигандан сўнг Корея университетининг ҳам дипломига эга бўлади. Бошқа университетлар билан ҳам ҳамкорлик олиб борилганлиги учун фақат Сеожонг университети эмас, бошқа университетларга ҳам юборилади, ҳамкорликда иш билан таъминланади.

Қабул жараёни ҳозирги кунда Корея университетларида кечаётган жараён билан бир хил тартибда бўлади. Яъни мактаб, лицей, коллеждаги охирги йиллардаги рейтинг баллари кўриб чиқилади. Биринчи босқичда бу имтиҳон ўрнига ўтади, энг юқори рейтинг балларга эга абитуриентлар танлаб олинади. Иккинчи босқичда эса университет ўқитувчилари суҳбат ўтказадилар. Суҳбатдан ўтгандан кейин талабаликка қабул қилинади. Янги университет Фарғона шаҳридаги Корея Халқаро Университети (КИУФ – Кореа Интернатионал Университй ин Фергҳана) деб номланади.

2019 йилда 9 та факулътет очилади, қолганлари эса кейинги йилга очилади. Энг асосийси, бу йил очиладиган факулътетлар ичида мактабгача таълим, туризм менежменти, корейс тили, гўзаллик менежменти, компъютер ҳисоб-китоб менежменти, интернет ва ахборот-коммуникация, автомобилсозлик, архитектура муҳандислиги, электротехника-газ муҳандислиги йўналишлари бор. Жорий йилда 2000 талаба қабул қилиш кўзда тутилган, деб ёзади манба.


Фарғона Корея университети