Ўзбекистон 185 03.07.2019 13:12:45

Китоб ўқиш учун яна бир қулайлик

Китоб ўқиш учун яна бир қулайлик

Китобсеварлик муҳит орқали шаклланади. Яъни оила, мактаб… Шу билан биргаликда туман, қишлоқ ва овулларда ҳам китоб ўқиш учун махсус жойлар, харид қилишга шароит бўлса, ўқувчилар сафи кенгайиши шубҳасиз.

Аммо республикамизнинг энг чекка ҳудудларида яшаётган йигит-қизларда ҳали-ҳануз китоб харид қилиш, ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара намуналаридан баҳраманд бўлишга имкон етарли даражада эмас.

Аҳолини китобга бўлган қизиқишини ошириш, талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда юртимизнинг турли гўшаларида Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда вилоят, туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда “Истеъмолчи кутубхоналари” қурилмоқда. Бу хабарни ўзиёқ қалбларга қувонч бағишлайди. Боиси олис туманларда ёшлар учун барпо этилаётган бу каби кутубхоналар қанчадан-қанча ёшларнинг қалбига зиё олиб киради.

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида ҳам “Истеъмолчи кутубхонаси” қуриш ишлари бошланди. Келажакда барча шароит ва қулайликларга эга бўладиган “Истеъмолчи кутубхонасида” нафақат ёшлар, балки шаҳар ва туманларда яшовчи аҳолига ҳам улкан маънавий манбаа бўлиб хизмат қилиши тайин. Қачонки, инсонлар ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўла англаб, жамият ривожи учун ҳаракат қилса мамлакат ҳар соҳада ривожланади.


Истеъмолчи кутубхонаси

Мавзуга оид