Ўзбекистон 356 02.07.2019 08:25:38

Кассага эмас, чўнтакка тушган нақд пуллар

Кассага эмас, чўнтакка тушган нақд пуллар

Яқин-яқинларгача, давлат буюджетидан ойлик оладиган ташкилотлар нақд пулга қийналар эди. Хусусан, ўзимиз ҳам. Кимларгадир илтимос қилиб, пластик картамизни фоизга нақд қилдиришга ҳаракат қилардик. Коммунал ва бошқа тўловларни ҳам пластик картада тўлашга интилар эдик. Вазият шу қадар оғирлашдики, коммунал ва бошқа тўловлар нақд пулда тўланса, ҳисоб рақамга тушмай, коммунал соҳа ходимлари пул ўзлаштириб, қочиб кетган ҳолатлари ҳам тез-тез содир бўлиб турар эди.

Тижорат банклари пластик карталарни нақдлаштириш тизими жорий этилганидан кейин, нақд пулни ўзлаштириш ҳолатлари барҳам топди, деб ўйлаган эдик. Чустлик ака билан дуч келган вазият айнан нақд пул билан боғлиқ экан.

Чуст туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассиси берган маълумотда айтилишича, ушбу ташкилотга мурожаат қилган каркидонлик О.Ғ иши ўрганилганда бунга яна бир бор амин бўласиз.

Аризада ёзилишича, Чуст тумангаз корхонаси томонидан О.Ғ.га нисбатан 2019 йил ҳолатига 594 000 сўм миқдорида нореал қарздорлик белгиланган. Бироқ, истеъмолчи унинг шунча миқдорда қарзи бўлиши мумкин эмаслиги, чунки тўловни вақтида амалга ошириб келишини таъкидлайди.

Масалага ойдинлик киритиш мақсадида ариза муаллифининг тўлов дафтарчасидаги маълумотларга ҳамда тумангаз корхонасидан олинган маълумотларга асосан ўрганиш ишлари олиб борилганда қуйидагилар аниқланган:

Ўрганиш жараёнида истеъмолчи О.Ғ. томонидан ўз вақтида амалга оширилган тўловлар тумангаз ҳисоб рақамига туширилган бўлса-да, истеъмолчининг абонент кодига киритилмаган.

Назоратчиларнинг айтишларича, ойлик маошимиздан унинг ҳисобига ўтказиб қўямиз, деган ниятда у тўлаган нақд пулни ўзлаштирган эканлар. Тумангаз мутасаддилари ушбу ҳолатни “Эсдан чиқиб қолибди”, деган баҳоналар билан юмшатмоқчи бўлишди. Наҳотки, бировнинг ҳаққи эсдан чиқадиган нарса бўлса?

Мурожаат асосида истеъмолчининг талаби қондирилиб, қарздорлик унинг ҳисобидан чиқариладиган бўлди. Юқорида кўрсатилган миқдордаги суммани тўлаш эса айбдор назоратчилар зиммасига юклатилди, деб ёзади манба.


тумангаз чўнтак

Мавзуга оид