Ўзбекистон 119 01.07.2019 10:07:08

Ораз Абдуразақов “Beeline”даги иш фаолиятини якунламоқда

Ораз Абдуразақов “Beeline”даги иш фаолиятини якунламоқда

Энг йирик алоқа оператори “Beeline” “Buzton” МЧЖ ҚК Бош директори Ораз Абдураззоқов диққат-эътиборини ўз нашриёт лойиҳаларини амалга оширишга қаратган ҳолда 19 июлдан ўз иш фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бу ҳақида компания матбуот хизмати хабар берди.

Шу билан бирга, Ораз 2008 йил декабр ойидан бери эгаллаган “Unitel” МЧЖ нинг ташқи алоқалар ва коммуникациялар бўйича директори лавозимини ҳам бўшатмоқда.

“Ўн йилдан зиёд вақт мобайнида мен “Beeline” бренди билан шуғулландим. Компания билан биргаликда етакчиликга қаратилган мураккаб, аммо қизиқарли йўл босиб ўтдим. “ Unitel ”нинг бугунги кунда бозорда кучли позицияга эгалиги, шунингдек, соҳанинг энг йирик инвестори ва технологик етакчи эканидан хурсандман. “Beeline” номидан Ўзбекистонга 3Г, 4Г ва 5Г технологиялари, шунингдек, ҳайратланарли ижтимоий лойиҳаларни тақдим қилганим мен учун катта шарафдир. Асосийси, компанияга ривожланиш темпини ва ўз абонентларига бўлган садоқатини сақлаб қолишни тилаб қоламан”, – деди Ораз Абдураззоқов.


Beeline Ораз Абдураззоқов

Мавзуга оид