Ўзбекистон 177 11.04.2019 08:48:38

Интернет тармоғида ахборотларнинг ошкоралиги ва фойдаланиш эркинлиги таъминланади - Президент

Интернет тармоғида ахборотларнинг ошкоралиги ва фойдаланиш эркинлиги таъминланади - Президент

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Жумладан, қарорда шундай дейилади:

Порталда жойлаштириладиган ахборотнинг мазмуни ва сифати;

Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси ахборотларининг ошкоралиги ва фойдаланиш эркинлигини таъминлаш;

тегишли ахборотни шакллантиришда халқаро методологик стандартларни, тавсияларни ўрганиш ҳамда уларни амалда қўллаш юзасидан;

б) Агентликнинг Порталдан Ўзбекистон Республикаси тўғрисида зарур ахборотни олишда ички ва ташқи фойдаланувчилар учун қулайликлар яратиш юзасидан;

в) Давлат статистика қўмитасининг халқаро тажрибани ва фойдаланувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда Порталда эълон қилинадиган Рўйхатнинг мунтазам янгиланиб турилишини таъминлаш юзасидан шахсан жавобгарлиги белгилаб қўйилсин.

8. Агентлик 2019 йил 1 августга қадар Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда маълумотлар тўплами ва улар эгаларининг ягона реестрини шакллантирган ҳолда барча турдаги ҳисоботлар ҳамда маълумотлар базалари интеграциялаштирилишини назарда тутувчи маълумотларни бошқариш давлат тизимини яратиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин.

9. Ушбу қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган вазирлик ва идоралар Агентлик ҳамда Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда:

2019 йил 10 майга қадар иқтисодиёт тармоқларидаги жорий ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришларнинг миқдор, сифат ва мазмунга оид параметрларини тавсифловчи халқаро кўрсаткичларни ушбу индикаторлар мавжудлиги ёки йўқлигини аниқлаш нуқтаи назаридан ўрганиб чиқсин;

2019 йил 20 майга қадар иқтисодиёт тармоқларидаги ижтимоий ва иқтисодий вазиятнинг халқаро кўрсаткичларини ўрганиш асосида Порталда жойлаштириладиган Рўйхатни зарур ахборот (индикаторлар) билан, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларида фойдаланиладиган маълумотлар базалари тизимлари бўйича ахборот билан тўлдирсин;

2019 йил 1 июнга қадар мавжуд бўлмаган индикаторларни шакллантириш методикасини ўргансин ҳамда кейинчалик Порталда жойлаштириш учун уларни ишлаб чиқиш бўйича зарур чораларни кўрсин.

10. Ушбу қарорнинг 3-иловасида кўрсатилган масъул ижрочилар Агентлик ва Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда 2019 йил 20 майга қадар “Очиқ маълумотлар глобал индекси” ва “Очиқ маълумотлар барометри” методикасининг асосий йўналишларига мувофиқ маълумотлар очиқлиги ҳолатини ўрганиб чиқсин ва таҳлил қилсин ҳамда мавжуд маълумотларни Порталда эълон қилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2019 йил 1 июлга қадар ягона методологик ёндашувни ишлаб чиқиш ва кейинчалик Порталда жойлаштириш учун улардан фойдаланишни инобатга олган ҳолда ҳудуднинг инвестициявий салоҳиятини тўла-тўкис очиб берувчи ахборот ва материаллар рўйхатини Давлат статистика қўмитаси ва Агентликка киритсин;

Портални такомиллаштириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар соҳасидаги фаолиятини баҳолаш учун халқаро молия институтлари, донор мамлакатларнинг маблағларини, шу жумладан, грантлари (техник кўмаги)ни жалб этишда Давлат статистика қўмитасига кўмаклашсин.

12. Давлат статистика қўмитаси ва Агентлик:

а) 2019 йил 1 июнга қадар:

Порталда жойлаштиришнинг аниқ муддатлари ва шаклларини белгилаган ҳолда Рўйхатни тасдиқласин;

халқаро маълумотлар базаларини қўшимча равишда ўрганиб чиқсин 
ва ахборотнинг янги параметрларини ишлаб чиқиш чораларини кўриб, кейинчалик уларни Рўйхатга киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилдан бошлаб “Очиқ маълумотлар глобал индекси” ва “Очиқ маълумотлар барометри” халқаро рейтингларида иштирокини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин;

б) уч ой муддатда Очиқ маълумотлар пухталиги модели (“Open Data Maturity Model”) ҳамда бошқа халқаро амалиётлар асосида давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар соҳасидаги фаолиятини баҳолаш механизмини ишлаб чиқсин ва жорий этсин ҳамда натижаларни ҳар чоракда Порталда эълон қилиб борсин.

в) давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан очиқ маълумотларнинг жойлаштирилиши ва мунтазам янгилаб турилиши устидан доимий мониторинг қилинишини таъминласин.


Шавкат Мирзиёев фармон

Мавзуга оид