Ўзбекистон 310 28.06.2019 16:54:12

Пенсия тайинлаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар камайтирилди

Пенсия тайинлаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар камайтирилди

“Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари” тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар билан жойларда фуқароларга давлат хизматларини кўрсатилишида сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш хамда уларга қулайликлар яратишни кучайтириш мақсадида пенсия ва нафақалар тайинлашда тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиш бўйича қуйидаги тартиблар бекор қилинди:

– фуқаронинг жамғариб бориладиган пенсия китобчаси нусхаси тақдим қилиниши;
– фуқаронинг меҳнат дафтарчаси нусхасини тақдим қилиниши;
– фуқаронинг яшаш жойи бўйича ҚФЙ, МФЙ, ОФЙлардан маълумотномани тақдим қилиниши;
– вафот этган фуқаронинг ўлим тўғрисидаги гувоҳноманинг аслини тақдим этиш шарт эмас.


Пенсия ҳужжатлар