Ўзбекистон 204 28.06.2019 14:24:42

Шахсий ҳисоб рақамга тушмаган пуллар...

Шахсий ҳисоб рақамга тушмаган пуллар...

Бағдод тумани Бордон қишлоғида яшовчи Н.Мирзабоеванинг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш туман жамиятига (ИҲҲҚЖ) ёзган аризасида кўрсатилишича, ишхонаси бухгалтерияси орқали ўз аризасига асосан иш ҳақидан фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни ўтказиб борган. Лекин кейинчалик 2014 йилдан 2018 йилгача бўлган даврдаги жами 608000 (олти юз саккиз минг) сўмлик тўловлар туман электр таъминоти (ЭТК) базасида кўринмаганлигидан шикоят қилган, деб Бағдод туман ИҲҲҚЖ матбуот хизмати хабар берди.

Фуқаро мурожаати тегишли ташкилотлардан мутахассислар жалб қилинган ҳолда, аризачи иштирокида ўрганиб чиқилди. Натижа мурожаатчининг эътирози ўринли эканлигини кўрсатди. Ўрганишлар давомида ўтказилган қайта ҳисоб-китоблар истеъмолчининг 2014 йил январь ойидан 2018 йил 31 декабрига қадар бўлган давр ичида тўлаган тўловларидан 608 000 сўм маблағи туман ЭТК маълумотлар базасида унинг шахсий ҳисобига юритилмаганлигини кўрсатиб, амалга оширилган тўловларни тўлиғича унинг шахсий ҳисоб арқамига рақамига юритилишига эришилди, дейилади хабарда.


Элект таъминоти пуллар