Ўзбекистон 229 28.06.2019 11:53:19

ТИВ Кореяга олиб кириш таъқиқланган маҳсулотлар ҳақида маълум қилди

ТИВ Кореяга олиб кириш таъқиқланган маҳсулотлар ҳақида маълум қилди

Корея Республикасининг карантин ҳамда ҳайвон ва ўсимликлар инспекцияси агентлиги мамлакатда Африка чўчқа гриппи ва парранда гриппи тарқалишининг олдини олишга йўналтирилган чора-тадбирлар доирасида 2019 йилнинг 1 июнидан бошлаб бир қатор гўшт маҳсулотларини мамлакатга олиб киришни таъқиқлайди, деб Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, қуйидаги маҳсулотларни Жанубий Кореяга олиб кириш мумкин эмас:

- гўшт ва гўшт маҳсулотлари: мол, чўчқа ва товуқ гўштлари, ветчина, сосиска/колбаса, қуритилган гўшт, пиширилган гўшт, консервалар ва ҳоказо;
- ҳайвон маҳсулотлари: буғу шохлари, суяклар, патлар ва ҳоказо;
- сут маҳсулотлари: сут, пишлоқ, ёғ ва ҳоказо;
- тухум ва тухум маҳсулотлари: товуқ ва қуш тухумлари, тухум оқи, тухум кукуни ва ҳоказо;
- уй ҳайвонлари учун озуқа, егулик, озиқ-овқат қўшимчалари ва ҳоказо.

Юқорида қайд этилган гўшт маҳсулотларини Корея Республикасига қонунга хилоф тарзда олиб киришга ҳаракат қилиш 5 млн Корея вони (1$= 1155,57 вон) миқдоридаги жарима солинишига асос бўлади.

Жаримани тўламаслик мамлакатга 5 йил муддат ичида қайта киришга таъқиқ қўйилишига сабаб бўлади.


Корея таъқиқ маҳсулот

Мавзуга оид