Ўзбекистон 206 27.06.2019 10:12:57

“Атлант” музлаткичи берилган кафолатни ўтай олмагани учун истеъмолчига пули қайтарилди

“Атлант” музлаткичи берилган кафолатни ўтай олмагани учун истеъмолчига пули қайтарилди

Навоийлик Х.Р опанинг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига арз қлишига сабаб янги олган «Атлант» музлатгичи бўлди.
Федерация Матбуот хизмати хабарида айтилишича, Навоий шаҳар жамиятига Тичлик қўрғони Тинчлик кўчасида яшовчи фуқаро ёзма мурожаат қилиб, 4 600 000 сўмга харид қилган “Атлант” музлатгичи олган дўкон берган кафолат муддати ўтмасдан яроқсиз ҳолга келганидан шикоят қилади.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Навоий шаҳар мутасаддилари вазиятни ўрганиб чиқишди ва фуқаро Х.Рнинг шикояти асосли эканлиги аниқланди. Федерация вакили ва мутахассис иштирокидаги таъмирлаш ишларидан кейин ҳам музлатгич яроқсиз ҳолда эканлиги аниқланди.

Савдо маркази раҳбариятига фуқаронинг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқлари тушунтирилди ва Расулованинг хоҳишига кўра, музлатгич учун тўлаган 4 600 000 сўм пул маблағи қайтариб берилди, деб ёзади манба.


Атлант музлатгич истеъмолчи

Мавзуга оид