Ўзбекистон 665 10.04.2019 14:48:16

Хитойга турмушга чиққан яна бир ўзбек қизи ҳукуматдан ёрдам сўради

Хитойга турмушга чиққан яна бир ўзбек қизи ҳукуматдан ёрдам сўради

Хитойга келин бўлган андижонлик 25 яшар Шодиёна Давлатова оилавий зўравонликдан шикоят қилиб, уйига қайтишга ёрдам сўради. Бу ҳақдаги видео “Озодлик” радиосининг телеграмм каналида пайдо бўлди. 

Шодиёна ўзининг видеомурожаатида айтишича, хитойлик турмуш ўртоғи уни ваҳшийларча қийнайди. Уни уй қамоғида сақлайди. Ҳеч қаерга чиқармай, хонага қамаб қўйган. Қиз ҳомиладор бўлиши учун унга турли уколлар қилади. Ҳар хил дорилар ичиради. Шодиёнага ёки фарзанд туғиб беришни ёки уни сотиб олган пулларни қайтариб беришни талаб қилмоқда. 

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Шодиёна оиладаги аҳволини яхшилаш мақсадида хорижликка турмушга чиққан. Бироқ қайтага, қийноқ ва азобларга гирифтор бўлган. Видеохабарда кўрсатилишича, ҳар йили етишмовчилик сабаб юзлаб қизлар Шодиёна сингари никоҳ агентликлари орқали хорижга турмушга чиқади.  

Таъкидлаш керакки, бу — сўнгги икки ойда ёрдам сўраб мурожаат қилаётган учинчи ўзбек келиндир. Бундан аввал Хитойдаги икки наманганлик ўзбек келин элчихона кўмагида уйига қайтганди.


Хитой келин

Мавзуга оид