Ўзбекистон 578 10.04.2019 10:13:39

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров Учқўрғон туманида сайёр қабул ўтказди

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров Учқўрғон туманида сайёр қабул ўтказди

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси томонидан жойларда вазирлик ва идоралар, секторлар раҳбарларининг сайёр қабуллари йўлга қўйилди.

Наманган вилояти ҳокимлигининг матбуот хизматининг Human.uz`га хабар беришича, жорий йилнинг 9 апрель куни Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров Учқўрғон туманида сайёр қабул ўтказди.
photo_2019-04-10_07-35-25 (2).jpg
Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида ташкилланган сайёр қабулда сектор раҳбарлари, вилоятдаги бошқарма ва идоралар бошлиқлари ҳамда бошқа мутасаддилар қатнашган.

Вилоятнинг барча туманларидан келган фуқаролар вакиллари билан юзма-юз мулоқот асосидаги қабул давомида уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, банк, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фаолияти, соғлиқни сақлаш, бандлик, тадбиркорлик, фермер хўжалиги ва бошқа масалаларга оид 311 та мурожаат келиб тушган. Шундан 161 таси жойида ижобий ҳал этилган. 10 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган 140 таси қонунчиликда белгиланган муддатларда ўрганиб, чора кўриш учун тегишли ташкилот ва идораларга юборилиб, ижроси назоратга олинган.
photo_2019-04-10_07-35-25.jpg
Жумладан, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан 6 дона имтиёзли даволаниш учун ордер, 4 та ногиронлик аравачаси, 5 та сиҳатгоҳларга йўлланма ва яна эшитиш мосламаси, ортопедик воситалар берилган.
Бундан ташқари, давлат хизматлари маркази томонидан 166 та хизмат кўрсатилди. Жумладан, 45 нафар фуқарога СТИР берилган. Вазирлар Маҳкамасининг 461-сонли қарори бўйича 96 та, мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйиш бўйича 25 та ариза қабул қилинган.

Бу каби қабуллар фуқароларнинг адолат излаб идорама-идора юриши ёки пойтахтга овора бўлиб келиб-кетишининг олдини олиб, муаммони жойида ҳал қилиш имконини бермоқда. Энг муҳими, Республика даражасидаги раҳбарларнинг халқ ҳузурига бораётгани қуйи тизимлардан ҳал бўлмаётган масалаларнинг ҳал қилинишига ёрдам бермоқда.

Бу каби тадбирлар мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этади.


Наманган вилояти Хайрулло Бозоров Учқўрғон тумани сайёр қабул

Мавзуга оид