Ўзбекистон 237 22.06.2019 16:48:57

Ўзбекистон мажбурий меҳнатни тугатиш бўйича тузилган рейтингда II тоифада қолди

Ўзбекистон мажбурий меҳнатни тугатиш бўйича тузилган рейтингда II тоифада қолди

АҚШ Давлат департаментининг 20 июнда одам савдоси бўйича 2019 йил учун эълон қилган ҳисоботида Ўзбекистон 2-тоифадаги мамлакатлар қаторида қолди, деб Minbar.uz хабар берди.

Манбанинг айтишича, рейтингда 187 давлат уч тоифага бўлинган. 1-тоифага вазият энг яхши давлатлар, 2-тоифага вазият яхшиланаётган давлатлар ва учинчи тоифага вазият энг ёмон бўлган давлатлар киритилган.

Ўзбекистон одам савдоси бўйича вазият ёмон бўлган давлатлар қаторидан чиқарилиб, вазият яхшиланаётган давлатлар тоифасига анча йилдан бери илк бора 2018 йилда киритилган.

2019 йилги ҳисоботда айтилишича, ўзбек ҳукуматининг мажбурий меҳнатни тугатишда кўрсатаётган сиёсий иродаси алоҳида эътиборга молик. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида бюджети $26 млн.лик Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш фонди тузилгани ижобий қадам сифатида олқишланган.

Лекин олдинги ҳисобот даврига қараганда мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича қилинаётган ишларнинг бир мунча сусайгани қайд этилган. Ҳукумат мажбурий меҳнатни тугатиш борасида сезиларли ишлар қилган бўлса-да, уни буткул тугатолмагани, бу борада изчиллик етишмаётгани айтилган. Одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни фош этиш кўрсаткичлари ҳам беш йилдан бери камаймоқда. Буларнинг барчаси 2019 йилги ҳисоботда Ўзбекистон 2-тоифадаги давлатлар қаторида қолишига сабаб бўлган.


Ўзбекистон мажбурий меҳнат рейтинг

Мавзуга оид