Ўзбекистон 197 22.06.2019 14:51:35

Чустда ўтказилган сайёр қабулда 3 нафар маҳкум озод этилди

Чустда ўтказилган сайёр қабулда 3 нафар маҳкум озод этилди

21 июнь куни Олий суд раисининг ўринбосари Х.Ёдгоров ва Олий судьялари Наманган вилояти Чуст туман Халқ қабулхонасида фуқароларни қабул қилди. Шунингдек, Наманган тумани, “Хонобод” маҳалла фуқаролар йиғини биносида очиқ мулоқот ўтказилди, деб Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишичи, сайёр қабулларда 46 нафар фуқаронинг жиноят, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ишларга оид масалалар бўйича мурожаатлари тингланди. 9 нафар мурожаатчининг назорат тартибидаги шикоят-аризалари кўриб чиқиш учун қабул қилинди. 4 нафар фуқаро мурожаати жойида ҳал этилиб, уларнинг муқаддам ишлаган жойларидан тўланмай қолган иш ҳақлари ундириб берилди. Ишга жойлашишларига ёрдам берилди.

Уч мурожаат вилоят судларида кўриб чиқиш учун қабул қилинди. 29 нафар фуқаронинг мурожаати бўйича тегишли тушунтириш берилди.

Шунингдек, сайёр қабулда 3 нафар озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкум жазони ўташ жойидан озод қилиниб, оиласи бағрига қайтарилди.

22 нафар ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазосини ўтаётган шахслар муддатидан олдин жазони ўташдан озод қилинди.

Битта кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги фуқаролик иши тарафлар келиштирилиб, иш юритишдан тугатилди. 1 нафар фуқаронинг қарз тўловини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳақидаги мурожаати қаноатлантирилди, дейилади хабарда.


Олий суд 3 нафар маҳкум