Ўзбекистон 180 20.06.2019 10:12:00

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тиббий ёрдам кўрсатиладиган шахслар тоифалари маълум қилинди

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тиббий ёрдам кўрсатиладиган шахслар тоифалари маълум қилинди

“Ҳуқуқий ахборот” канали республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тиббий ёрдам кўрсатиладиган шахслар тоифалари ҳақида хабар берди.

Хабарда айтилишича, қуйидаги шахсларга барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тиббий ёрдам кўрсатилади:

– болаликдан ногиронлар;
– чин етимлар;
– I ва II гуруҳ ногиронлари;
– 1941 – 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар;
– ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар;
– 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;
– Чернобиль АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлар;
– байналмилалчи-жангчилар;
– фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар;
– 18 ёшга тўлмаган патологияли болалар;
– чақирув комиссияларининг йўлланмалари бўйича чақирув ёшидаги (18 – 27 ёшдаги) шахслар;
– патологияли ҳомиладор аёллар;
– эндокрин касалликларига чалинган беморлар;
– жинсий йўл билан юқтириладиган касалликларга чалинган шахслар;
– сил касаллигига чалинган шахслар;
– онкология касалликларига чалинган шахсларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тиббий ёрдам кўрсатилади.


Тиббий ёрдам

Мавзуга оид