Ўзбекистон 101 18.06.2019 12:57:34

Пенсия ва нафақалар тайинлашда яшаш жойидан маълумотнома талаб қилинмайди

Пенсия ва нафақалар тайинлашда яшаш жойидан маълумотнома талаб қилинмайди

Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 2282-6, 17.06.2019 й.). Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали маълум қилди.

Мазкур ўзгартиришларга мувофиқ, фарзанди туғилганлиги муносабати билан бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тайинлашни сўраб ариза билан мурожаат қилган шахслардан меҳнат дафтарчасининг нусхаси ва яшаш жойидан маълумотнома талаб қилинмайди.

Шунингдек, ёшга доир пенсия ва нафақаларни, ногиронлик пенсиясини, дафн этишга бир марталик нафақа тайинлашда яшаш жойидан маълумотнома талаб қилинмайди.

Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш йиғмажилдида ўлим тўғрисида гувоҳноманинг асли ўрнига нусхасини тақдим этилади.


Пенсия маълумотнома