Ўзбекистон 252 17.06.2019 11:37:40

Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистоннинг Биҳар штатига бормаслик ва эҳтиёт чораларини кўришни тавсия этди

Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистоннинг Биҳар штатига бормаслик ва эҳтиёт чораларини кўришни тавсия этди

Ўзбекистоннинг Деҳли шаҳридаги элчихонаси маълумотларига кўра, Ҳиндистоннинг Биҳар штати аҳолиси зич жойлашган ҳудудларида ўткир энсефалит синдроми ( Acute Encephalitis Syndrome) тарқалмоқда, деб Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти хабар берди.

Расмий маълумотларга кўра, қурбонлар сони 80 кишидан ортиқ бўлиб, асосан болалардан иборат. Маҳаллий ҳокимият органлари касаллик тарқалишини бартараф этиш бўйича чоралар кўрмоқда.

Шу муносабат билан, Ҳиндистондаги Ўзбекистон фуқароларига имкон қадар мазкур минтақага ташриф буюрмаслик ва эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилади.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ҳиндистондаги Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда мамлакатимизнинг Деҳли шаҳридаги элчихонасига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатади: (9111) 24670774, 24670775, 24105640.


ТИВ Ҳиндистон энсефалит

Мавзуга оид