Ўзбекистон 795 08.04.2019 16:59:06

Термизда кўп қаватли уй портлади

Термизда кўп қаватли уй портлади

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри марказидаги кўпқаватли уйлардан бирида портлаш содир бўлди. Маълумотларга кўра, шикастланган иморат Термиз марказидаги собиқ вилоят туғуруқхонаси яқинида жойлашган.

“Вилоят ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, бугун, соат 11:32 да Термиз шаҳрининг Дўстлик маҳалласи ҳудудидаги 10-уйнинг ертўласида хусусий корхонага тегишли ҳожатхона қоғози ва пена пластдан тайёрланган тайёр хом ашё ҳамда алебастр қурилиш маҳсулоти сақланадиган омборхонада газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Воқеа жойида икки кишининг жасади топилган”, деб хабар беради ЎзА.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


сурхондарё Термиз портлаш

Мавзуга оид