Ўзбекистон 132 13.06.2019 16:09:42

Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси фирибгарлик жиноятининг олдини олиш учун нималар қиляпти?

Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси фирибгарлик жиноятининг олдини олиш учун нималар қиляпти?

Халқимизда “Касални даволашдан кўра, унинг олдини олган афзал”, деган нақл бежиз эмас. Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси ҳам ушбу нақлга монанд иш юритмоқдалар.

Жумладан, 2019 йил июнь ойи давомида фирибгарлик жиноятларини содир этилишини олдини олиш мақсадида, Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси ходимлари томонидан «Фирибгарликнинг қурбонига айланиб қолманг» номли буклетлар ва уларнинг электрон шакли Олтинкўл тумани ҳудудидаги 17 та корхона, ташкилот ва муассасага, шунингдек, кўчаларда, истироҳат боғларида, бозорларда ҳамда жамоат жойларида фуқароларга тарқатилди. Корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарларига буклетларни кўпайтириб, фуқароларга тарқатиши ва кўринарли жойларга баннер шаклида илиб қўйишлари тўғрисида тавсиялар берилди.
Фрибгар 2.jpg Қолаверса, туман ИИБ ҲПБ ҳудудий профилактика инспекторларига ҳам ушбу буклетлар ва уларнинг электрон шакли тарқатилиб, уларга буклетларни кўпайтириб хизмат ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларга тарқатиши, буклетларни баннер шаклида таянч пунктларини кўринарли жойларига илиб қўйиши ҳамда фирибгарлик жиноятларини содир этилишининг олдини олиш борасида аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориши ҳақида кўрсатмалар берилди.
фрибгар 3.jpg Бундан ташқари, Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси ходимлари томонидан аҳоли ўртасида фирибгарлик жинояти ва унинг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида давра учрашувлари ўтказилди.

Ш. МИРЗАЖОНОВ,
Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги
тергов бўлинмаси бошлиғи, майор


Мавзуга оид