Ўзбекистон 208 13.06.2019 15:53:56

Тошкент давлат аграр университети талабалари Сўқоқ ўрмон хўжалигида “Summer Fields School” амалиётини ўташди

Тошкент давлат аграр университети талабалари Сўқоқ ўрмон хўжалигида “Summer Fields School” амалиётини ўташди

Бугунги кунда Ўзбекистондаги ўрмонларнинг умумий майдони 11 миллион гектардан ортиқ, уларнинг 7 миллион гектари ўрмон билан қопланган ерлардир. Бу йил мана шундай масканлардан бири Сўқоқ ўрмон хўжалигида Тошкент давлат аграр университети талабалари илк марта “Summer Fields School” — ёзги мактаб амалиёт машғулотларини ўтади. Мазкур лойиҳа БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси, АҚШ қишлоқ хўжалиги қўмитаси, Греэн Футуре нодавлат ташкилоти ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчихонаси билан ташкил қилинди.

Машғулотларда Тошкент давлат аграр университети талабалари америкалик соҳа мутахассислари улар билан 10 кун давомида ўз билим ва тажрибаларини ўртоқлашдилар.

Биз мазкур ёзги мактаб иштирокчиларига раҳбарлик қилаётган, Тошкент давлат аграр университетининг иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи, ўрмоншунос, доцент Шоҳиста Холова билан ўрмончилик соҳасидаги ютуқ ав муаммолари борасида суҳбат қурдик.photo_2019-06-12_16-18-54.jpg Шоҳиста Холова:
Хуш келибсизлар, бизнинг “Summer field school” (ёзги дала мактаб)га. Кўриб турганингиздек, бу ёзги дала мактаби лойиҳаси бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида амалга оширилди. Асосий мақсад — талабаларни амалиёт билан боғлаш ҳамда талабаларнинг фақатгина аудиторияда қолиб кетишини олдини олишдан иборат. Шу вақтга қадар бу соҳага етарлича эътибор қаратилмаган эди. Маълумки, Ўзбекистоннинг 25 фоизга яқин ер ҳудуди Ўрмон хўжалигига фонд сифатида берилган. Лекин тан олиш керак, бу 25 фоиз ҳудуд тўла ўрмон билан қопланмаган. Бу ерларни келгусида ўрмонлаштириш — биз ёшларнинг иши. Талабаларни табиатга, эртанги касбига муҳаббат уйғотиш зарур. Чунки бу соҳага дастлаб ўқиб юрган пайтларимизда деярли кўпчилик талабаларда бу соҳада ишлашга қизиқиш бўлмасди. Бу ерларга келиб ишлашни хоҳлаган эмас. Худога шукр қиламан, фаҳрланаман. Шу соҳада магистратурани битирдим, докторантурани тамомладим, соҳам бўйича бу йил илмий ишимни ҳимоя қилдим.

Ўзбекистон иқлими жуда қулай — янги ўсимликларни олиб келиб кўпайтириш, талабаларни шу соҳага қизиқтириб бориш керак.

Муаммоларга келадиган бўлсак, талабалардаги лоқайдликнинг олдини олиш фурсати етди. Табиатдаги муаммоларни ўзлари амалда кўриб, ўсимлик дунёсининг навлари, уларнинг хусусиятларини яхши ўзлаштирса, ўйлайманки, бу бизга катта ютуқ бўлади.

Хуршид Далиев:
Маълумки, Тошкент давлат аграр унверситети бу соҳадаги малакали мутахассисларни етказиб берувчи олийгоҳ ҳисобланади. Ҳозирги кунда бу соҳа мутахассисларига етарли даражада талаб борми ўзи? Бу соҳани эгаллаган мутахассис келажакда оиласини тебрата оладими? Бу соҳа мутахассисининг даромади қай даражада?

Шоҳиста Холова:
Табиат шароитида ўрмондан 20 хилдан ортиқ маҳсулот олиш мумкин. Масалан асаларичилик, табобат учун турли фойдали гиёҳлар, бундан ташқари, шаҳар шароитида турли дарахт ва ўсимликлар, газонлар билан боғлиқ ишларни бажаришлари мумкин бўлади. Ёғочсозлик эса аслида ўрмончиликда катта аҳамиятга эга. Лекин бугунги кунда, афсуски, ўрмонларимиз кесиш учун яроқсиз ҳисобланади. Билмадим, бу балки ўрмонларимизни асрашга қаратилган ҳаракат бўлса керак. Ишонаманки бизда ҳам ўрмончилик ривожланади.

Хуршид Далиев:
Олдинлари бизда бу соҳалар анча ривожланган эди. Мана ҳозир сизлар ўрмончиликни, экотуризмни ривожлантириш борасида америкалик мутахассислар билан биргаликда иш олиб боряпсизлар. Ҳозирги кунда бизда бу соҳаларда малака етишмайдими ёки яхши кадрлар йўқми?

Шоҳиста Холова:
Ўрмончилик бўйича бизда етакчи мутахассислар бўлган. Сизга бир нарсани айтишим мумкинки, ўтган асрнинг 80-йилларида Ўзбекистонда инродукция бўйича биргина Тошкент шаҳридаги Ботаника боғи дунё бўйича кўплаб медалларга сазовор бўлган. Тан олиш керак, мустақилликнинг илк йилларида соҳада узилишлар бўлди. Мана сизга мисол. 2018-йилда ўрмончилик бўйича 2 та фан доктори, 6-7 та (Phd) докторлар етишиб чиқди, лекин бу ундан аввалги ўтган 17-йил давомида бўлмаган. Ҳозирги кунда бу соҳага қизиқиш ортиб бормоқда. 2016 йилда ўрмончилик бўйича Латвия давлатининг ёзги мактабида бўлиб қайтдим. Бу нарса кейинги йилларда ҳам кузатилди. 2018 йилда эса 10 нафар талабани юбордик. Ўрганган барча тажрибаларимиз асосида мана бу йил илк маротаба ўзимизда халқаро ёзги мактабни жорий қилдик.

Хуршид Далиев:
Нима учун Ўзбекистондаги ўрмонларга одамлар келмайди?

Шоҳиста Холова:
Масалан, Европада реклама қилинмаган маҳсулотни ҳеч ким сотиб олмайди. Президентимиз Ш.Мирзиёев бекорга айтмаяптилар экотуризмни ривожлантирайлик, деб. Савол туғилади, ўрмонда нима экотуризм қилиш мумкин? Кўпчилик айтади: нима Ўзбекистонда ўрмон борми? Дейди. Мана биз талабаларим билан биргаликда видеороликлар қилмоқчимиз. Шуни тарғиб қилмоқчимиз. Майли, оилалари билан келсин, ташриф буюрсин. Фақат лоқайдлик ва бепарволик билан келган жойини расво қилмаслигимиз керак. 20 йил давомида шу соҳада ўқидим, яқинда докторлик ишимни ёқладим. Бу соҳани ривожлантиришга ҳиссамни қўшиш ҳам фарз, ҳам қарз деб биламан. Шу гапни талабаларимга етказишдан чарчамайман.


“Summer Fields School” — ёзги мактаби досенти

Мавзуга оид