Ўзбекистон 189 13.06.2019 13:24:00

Республикада биологик хилма-хилликни сақлаш стратегияси тасдиқланди

Республикада биологик хилма-хилликни сақлаш стратегияси тасдиқланди

Ҳукумат қарори (484-сон, 11.06.2019 й.) билан 2019–2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегияси тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Хабарда айтилишича, стратегия доирасида қуйидагилар амалга оширилади:
– муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар майдонлари мамлакат ҳудудининг 12 фоизига етказилади;
– Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонлаштириш ишлари олиб борилади ва унинг майдони 1,2 млн гектарга етказилади;
– Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон” питомнигида жайронлар бош сони 1000 га етказилади;
– давлат қўриқхоналаридаги эталон экотизимларда биохилма-хиллик компонентлари учун мониторинг олиб боришнинг марказий бўғинли ягона тизими ишлаб чиқилади;
– замонавий геоахборот технологиялари (ГИС–технологиялар) асосида биохилма-хилликнинг давлат мониторинги ва давлат кадастри ягона ахборот маълумотлар базаси ишга туширилади;
– ҳар йили 2 млн гектар майдонда табиий яйловлар ва пичанзорлардаги ўсимликлар геоботаник текширувдан ўтказилади;
– биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалалари иқтисодиётнинг барча тармоқларига интеграция қилинади.


Биологик хилма-хилликни сақлаш

Мавзуга оид