Ўзбекистон 98 13.06.2019 11:32:40

«Ўзпахтасаноат» АЖ Президент қарори ижросини қандай бажармоқда?

«Ўзпахтасаноат» АЖ Президент қарори ижросини қандай бажармоқда?

Бугунги кунда республикада аҳоли, айниқса, хотин-қизларининг бандлигини таъминлаш муҳим масала. Президентнинг 2019 йил 28 майда қабул қилинган “Республика ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ҳам айни масалага урғу берилган.

Қарорга мувофиқ, республикада тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган мажмуалар яратилади. Хусусан, “Ўзпахтасаноат” АЖга аҳоли ва шу жумладан хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида, 2019-2021 йиллар давомида жами 271 та тикув-трикотаж мажмуаларини ташкил этиш вазифаси юклатилган эди. Хўш, бу борада “Ўзпахтасаноат” АЖ томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда.33333333333.jpg “Ўзпахтасаноат” АЖ хабарига кўра, мазкур қарорга асосан, 2019 йилда 75 та, 2020 йилда 107 та, 2021 йилда 89 та ташкил этиш билан бирга 81 мингга яқин хотин-қиз бандлигини таъминлаш бўйича муайян ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Республикамизнинг 49 та туманида 57 та тикув-трикотаж мажмуаси ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, 6 та Қорақалпоғистон Республикасида, 4 та Андижон, 12 та Жиззах, 3 та Қашқадарё, 2 та Навоий, 4 та Наманган, 2 та Самарқанд, 9 та Сирдарё, 2та Сурхондарё, 1та Фарғона, 5 та Хоразм ва 7та Тошкент вилоятларида тикув-трикотаж мажмуаси ташкил этилмоқда.44444444444444.jpg Бугунги кунда Тошкент вилоятида 4 та, Сирдарё вилоятида 4 та, Жиззах, Наманган, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида 1 тадан жами 12 та мажмуада қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланиб 3600 та иш ўрни яратилди.

Жорий йилнинг июнь ойида яна 21 та тикув-трикотаж мажмуасида қурилиш монтаж ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилади. Натижада ушбу мажмуаларда жами 10 мингта янги иш жойи яратилади. 22222222222222222.jpg Шу билан бирга, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ички бозорда сотилишини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳридаги “Чилонзор буюм бозори”, Жиззах вилоятининг “Гагарин шаҳри буюм бозори” ва Жиззах шаҳрида “Ором буюм бозори” савдо мажмуаларида махсус фирма дўконлари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Махсус савдо дўконларини республиканинг бошқа туман ва шаҳар марказларида ҳам ташкил этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.


Мавзуга оид