Ўзбекистон 501 13.06.2019 11:45:28

Сиртқи таълим суммасини камайтириш таклифи ҳам муҳокамага қўйилиши мумкин

Сиртқи таълим суммасини камайтириш таклифи ҳам муҳокамага қўйилиши мумкин

Meningfikrim.uz — жамоавий муроаатлар порталида сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабаларнинг тўлов-контракт суммаларини камайтириш таклифи жорий йилнинг 1 февраль санасида жойланган эди.

Бу мурожаат кўплаб юртдошларимиз томонидан маъқулланиб, бугунга қадар 9 минг 25 та овоз тўплаган.

Таклифнинг муаллифи сифатида Аслиддин Қудратов қайд этилган.

Овоз йиғиш муддати тугашига 22 кун қолди. Шу фурсат ичида яна 975 та овоз тўплаши керак бўлади. Етарли миқдордаги овозларни тўплаган мурожаат модератор томонидан кейинги кундан кечиктирмай ваколатли давлат органларига юборилади ва муҳокамага қўйилади. Мурожаат матни қуйидагича:

«Олий таълим муассасаларида сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабалар доимий тарзда таълим муассасасида ўқишмайди, стипендия олишмайди. Аммо уларнинг контракт тўловлари кундузги таълим шаклида ўқийдиган талабалар билан бир хил.

Таклифим, сиртқи таълим шаклида ўқувчи талабаларнинг контракт тўловлари суммасини камайтириш лозим. Шунда талабалар учун таълим олиш янада осонлашади», — дейилади мурожаатда.


Мавзуга оид