Ўзбекистон 128 12.06.2019 15:41:34

Меҳнат нормаларини бузганлик учун жавобгарлик ишлари тўлиғича судга ўтказилиши мумкин

Меҳнат нормаларини бузганлик учун жавобгарлик ишлари тўлиғича судга ўтказилиши мумкин

Олий Мажлис қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг 2019 йил 11 июнь куни бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида қуйи палатанинг мажлиси кун тартибига киритилган суд-ҳуқуқ, экология, жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга оид бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирни депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқишдан бошлади. Фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлашда ҳаётий нормалар билан бойитилгани, тўғридан-тўри ишлайдиган моддаларнинг киритилганини эътироф этди. Хусусан, қонун лойиҳаси идоравий манфаатларни ифода этувчи нормалар фуқаролар манфаатини кўзлаб қайта кўриб чиқилди ва амалиёт билан уйғунлаштирилди.

Шу билан бирга, меҳнат нормалари ва меҳнат шарт-шароитлари қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик ишлари тўлиғича судга ўтказилди. Лойиҳада келтирилган бир қатор ҳаволаки нормалар чиқариб ташланди. Хусусан, ишга қабул қилишни расмийлаштириш тартибини, иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестациясини ўтказишга доир қонун ҳужжатлари талабларини, ишлаб чиқаришда юз берган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини ўрганиш ҳамда ҳисобга олиш талабларини бузганлик учун қўлланилаётган жарималар лойиҳадан чиқариб ташланди, деб ёзади манба.


Меҳнат нормаларини бузиш

Мавзуга оид