Ўзбекистон 84 12.06.2019 09:23:02

148,8 миллиард сўмдан ортиқ тегишли меъёрларга жавоб бермайдиган маҳсулотлар аниқланди

148,8 миллиард сўмдан ортиқ тегишли меъёрларга жавоб бермайдиган маҳсулотлар аниқланди

Маълумки «Ўзстандарт» агентлиги Федерация билан биргаликда «Назорат хариди»ни амалга ошириб келмоқда.

«Ўзстандарт» ва Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ҳамкорликда қиймати 148,8 млрд сўмдан ортиқ бўлган маҳсулотларнинг тегишли меъёрларга жавоб бермаслигини аниқлади, деб “Ўзстандарт” агентлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Булардан 5 миллиард сўм қийматидаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Россия, Покистон, Грузия давлатларидан импорт қилингани маълум бўлди.

Биргина 2019 йил давомида Республика синов ва сертификатлаштириш маркази қошидаги «Чуқурсой» сертификатлаштириш идораси томонидан консерваланган «кўк нўхат», «қизил ловия», «сариёғ» ва «Атлантика скумбрия»си маҳсулотлари сифат кўрсаткичлари лаборатория синовларида номувофиқлиги аниқланган.

«Ҳурматли истеъмолчилар, маҳсулот харид қилаётганингизда албатта унинг тегишли сертификати ва сифатига эътиборли бўлишингизни тавсия қиламиз», дейилади хабарда.


Назорат хариди маҳсулотлар

Мавзуга оид