Ўзбекистон 367 09.06.2019 19:20:28

Россиядаги ўзбек муҳожири табиий ҳодиса қурбони бўлди

Россиядаги ўзбек муҳожири табиий ҳодиса қурбони бўлди

Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментининг хабар беришича, 2019 йилнинг 7 июнида  Ленинград вилоятидаги қурилиш объектларидан бирида меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароси яшин уриши натижасида вафот этган. 

Марҳумнинг 11.02.1995 йилда туғилган Зухриддин Рашид ўғли Юсупов экани аниқланган.

Айни пайтда Сосновоборск туманлараро тергов бўлими билан биргаликда текширув-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Вазирлик хабарида Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненетс автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилган: +7-965-029-41-49.


Мавзуга оид