Ўзбекистон 392 08.06.2019 12:37:40

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган юк автомобиллари икки йилга фоизсиз бўлиб тўлаш шартларида сотилиши мумкин

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган юк автомобиллари икки йилга фоизсиз бўлиб тўлаш шартларида сотилиши мумкин

Автомобиль транспортида юкларни халқаро ташишни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан автомобилда юкларни халқаро ташийдиган тадбиркорлар катта юк автотранспорт воситалари, тиркамалар ва ярим тиркамаларни сотиб олишда қўллаб-қувватланади.

Унга мувофиқ:
– кредитлар бўйича фоиз харажатлари қопланади:
– миллий валютадаги кредитлар бўйича – банклар ставкасининг 25 фоизи, бироқ 5 фоизли пунктдан кўп бўлмаган миқдорда;
– хорижий валютадаги кредитлар бўйича – банклар ставкасининг 40 фоизи, бироқ 3 фоизли пунктдан кўп бўлмаган миқдорда;
– кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 2 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдорда кафиллик берилади.

Ишлаб чиқарилганига 4 йилдан кўп бўлмаган катта юк автотранспорт воситалари, ишлаб чиқарилганига 6 йилдан кўп бўлмаган тиркамалар ва ярим тиркамалар банклар томонидан уларни кредитга сотиб олишда томонларнинг розилиги билан гаров сифатида қабул қилиниши мумкин.

Битта транспорт ҳисобига юк ташиш бўйича хизматлар экспортидан бир йилда 20 минг АҚШ долларидан ортиқ тушум олган миллий ташувчиларга автомобилда ташишга аниқ бир давлатнинг 2 та рухсатномаси берилади.

Қарор билан “JV MAN – Auto Uzbekistan” ва “UzAuto Trailer” томонидан ишлаб чиқарилган янги маҳсулотлар икки йилгача муддат билан тўловни фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шартларида сотиш белгиланди.


Президент қарори юк автомобиль