Ўзбекистон 330 08.06.2019 11:18:57

Чилонзорда икки кишининг жасади топилган. Улар кукундан заҳарланган бўлиши мумкин

Чилонзорда икки кишининг жасади топилган. Улар кукундан заҳарланган бўлиши мумкин

2019 йил 7 июнь куни соат чамаси 21:20ларда Тошкент шаҳридаги Чилонзор туманининг 19-мавзесида яшовчи 53 ёшли Л.М. Ички ишлар вазирлигининг тезкор қисқа 102 рақамига мурожаат қилиб, уйига қайтиб келганида ҳеч ким эшикни очмагани, лекин 77 ёшли онаси Ш.М. ва 28 ёшли ўғли М.Т. квартирада бўлиши кераклиги ҳақида хабар беради, деб Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Хабарда айтилишича, ФВВ мутахассислари профилактика инспектори томонидан чақирилиб, гувоҳлар иштирокида квартиранинг эшиги очилган. Квартирада кучли ҳид бўлгани, ҳамма жойда ҳашарот ўлдириш учун мўлжалланган кулранг кукунга эга газета варақлари ёйилиб ётган. Ш.М. ва М.Т.нинг жасадлари йўлак ҳамда балкондан топилган.

Воқеа содир бўлган жойга ИИБ ходимлари, прокурор, солиқ инспекцияси бошлиғи, шунингдек, Чилонзор тумани ҳокимлиги ва санитария-эпидемиология хизмати вакиллари етиб борган. Текшириш ўтказилиб, тегишли экспертизалар тайинланган.

Хабар сўнггида, ҳурматли фуқаролар! Ҳашаротлардан қутулиш учун ўзингизга номаълум бўлган моддаларни ишлатмасликни сўраймиз. Заҳарли кимёвий моддалардан фойдаланиш масалалари бўйича мутахассисларга мурожаат қилинг, деб аҳолига мурожаат йўлланган.


Тошкент шаҳар ИИББ Чилонзор жасад