Ўзбекистон 104 04.06.2019 12:23:02

Хитой элчиси талабалар билан учрашди

Хитой элчиси талабалар билан учрашди

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги мухтор элчиси ЦЗЯН ЯНЬ хоним билан учрашув бўлиб ўтди, деб Институт Матбуот котиби хабар берди.  

Элчи институтнинг ўқув лаборатория ва илмий базаси ҳамда хитойлик ҳамкорлар билан олиб борилаётган ишлар кўлами ва истиқболлари билан танишди. Шунингдек, ушбу институтда таҳсил олаётган хитойлик талабалар билан суҳбатлашиб таълим муассасасидаги шароитларни ўрганди. Келгусидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилинди.

Элчи хонимга институт ва хитойлик ҳамкорлар билан амалга оширилаётган "Ақлли университет" лойиҳаси катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, элчи хоним институтга иқтидорли ёшларни Хитойнинг энг нуфузли олий таълим муассаларида ўқитиш учун элчихона ҳисобидан 2 та Хитой давлати грантини ажратилишини маълум қилди.


Хитой элчиси учрашув