Ўзбекистон 104 03.06.2019 10:55:10

“Ёш ёнғин ўчирувчи” ва “Ўзбекистон Республикаси IХ-чемпионати” мусобақаларининг ғолиблари аниқланди

“Ёш ёнғин ўчирувчи” ва “Ўзбекистон Республикаси IХ-чемпионати” мусобақаларининг ғолиблари аниқланди

Аввал жорий йилнинг 31 майидан 2 июнига қадар умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ёш ёнғин ўчирувчи” ва “Ўзбекистон Республикаси чемпионати” республика мусобақалари Жиззах шаҳрида бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Кеча ушбу мусобақаларнинг якунига етди.

Мусобақанинг ҳар бир турини кузатиб, баҳолаб келаётган ҳакам ва мураббийлар томонидан энг яхши натижа кўрсатган ғолиб терма жамоалар аниқланди. Якуний натижаларга кўра, ҳар бир жамоа иштирокчиларининг кўрсатган натижалари ва тест синовларидан тўплаган баллари умумлаштирилиб, барча турлар бўйича умумжамоа ҳисобида Жиззах вилояти терма жамоаси 1-ўрин, Андижон вилояти терма жамоаси 2-ўрин ҳамда Сирдарё вилояти терма жамоаси 3-ўринни эгалладилар.

Умумтаълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилган «Ўзбекистон Республикаси чемпионати» мусобақасида умумжамоа ҳисобида Жиззах вилояти терма жамоаси 1-ўрин, Навоий вилояти терма жамоаси 2-ўрин ҳамда Андижон вилояти терма жамоаси 3-ўринга сазовар бўлдилар.

Ҳудудлардан ташриф буюрган қизлар терма жамоалари ўртасида «Ёш ёнғин ўчирувчи» мусобақасининг “Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 2-қаватига кўтарилиш” тури бўйича Тошкент вилояти терма жамоаси биринчи (8.22 сония билан), Сирдарё вилояти терма жамоаси иккинчи (8.78 сония билан) ҳамда Андижон вилояти терма жамоаси учинчи ўринни (9.03 сония билан) эгалладилар.

«Ёнғин ўчирувчилар эстафетаси» тури бўйича эса Навоий вилояти терма жамоаси биринчи, Сирдарё вилояти терма жамоаси иккинчи ҳамда Сурхондарё вилояти терма жамоаси аъзоси учинчи ўринни қўлга киритдилар.

Мусобақанинг “100 метрга тўсиқлар оша югуриш” тури бўйича Сирдарё вилояти терма жамоаси биринчи ўринни, Навоий вилояти терма жамоаси иккинчи ҳамда Андижон вилояти терма жамоаси учинчи ўринни (19.92 сония билан) қўлга киритдилар.

Барча ғолиблар ҳамда фаол иштирокчилар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ.


Жиззах мусобақа ёнғин

Мавзуга оид