Ўзбекистон 1970 01.06.2019 10:50:57

Кетмонов кетди, Иноятов келди

Кетмонов кетди, Иноятов келди

Human.uz манбасининг хабар беришича, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Ҳотамжон Кетмонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Наманган давлат университети ректори лавозимида ишлаб келаётган Улуғбек Иноятов тайинланди.

Маълумот ўрнида, Ҳ.Кетмонов ХДПни 2013 йилдан буён бошқариб келган. У.Иноятов эса 2018 йил июн ойида ректорликка тайинлангунга қадар, халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келган.

Кетмонов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш инспекциясига ишга ўтгани айтилмоқда.


Мавзуга оид