Ўзбекистон 273 31.05.2019 15:55:45

Transparency International халқаро ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш индексида Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Transparency International халқаро ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш индексида Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Коррупция – ривожланиш йўлидаги катта муаммолардан бири. Нафақат Ўзбекистон, балки жаҳоннинг кўплаб мамлакатларига тегишли у. Амалиётда мавжуд қонунлар-у, қоғоздаги қоидалар ўртасидаги тафовут пайдо бўлганда коррупция юзага келади. Бўшлиқ қанчалар катта бўлса, коррупция ҳам шунчалик бўлади. Ўзбекистон коррупцияга қарши курашяпти.

Яқиндагина давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинди. Ҳужжат билан 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастурини тасдиқлаш, коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг янгиланган таркибини тузиш белгиланган. Шунингдек, ҳудудларда халқ депутатлари Кенгашлари таркибида коррупцияга қарши курашиш комиссиялари ташкил этиш, улар жойларда ушбу соҳадаги ишларнинг ҳолатини комплекс ўрганиб бориши кўрсатилган. Умуман олганда дунёнинг бошқа минтақалари, мамлакатларида коррупция даражаси қандай? Ундан холи давлат борми ўзи ер юзида?

Transparency International халқаро ташкилоти ҳар йили қатор тамойиллар асосида дунё мамлакатларининг коррупцияга қарши курашиш индексини тузади. Индексни тузишда давлат секторининг коррупциядан қанчалик холи экани инобатга олинади ва 0 дан 100 баллгача бўлган оралиқда баҳоланади.

2018 йилда ушбу рейтингда Ўзбекистон 23 балл тўплади. 2017 йил билан қиёслаганда мазкур кўрсаткичнинг 1 баллга ортганига гувоҳ бўлиш мумкин. 1999 йилдан 2018 йилгача бўлган оралиқда юртимизда коррупция индекси 20,45 баллни ташкил этган. 2002 йилда эса рекорд даражадаги паст кўрсаткич кузатилган: 16 балл.

Қозоғистон 100 баллдан 31 балл тўплади. 1999 йилдан 2018 йилгача бўлган оралиқдаги коррупцияга қарши кураш индекси 26,45 баллни ташкил этди.

Қирғизистонда 29 балл. 1999 йилдан 2018 йилгача бўлган оралиқда Қирғизистонда коррупция индекси 23,41 баллни ташкил этган. Қайд этиш лозимки, бу сўнгги 19 йил ичида мамлакат қайд этган энг баланд кўрсаткичдир. Энг пасти 2008 йилда кузатилган (18 балл)

2018 йилги натижаларга кўра, Россия 28 балл тўплаган. Коррупциянинг ўртача индекси 25,24га тенг.

Тожикистон 25 баллга, Туркманистон 20 баллга эгалик қиляпти.

Transparency International ҳисоботига кўра коррупциядан холи “тоза” мамлакат бу – Дания. Бу ерда коррупция даражаси 1,75га тенг. Рўйхатга Сомали давлати якун ясаяпти. Мазкур мамлакатда 2005-2018 йиллар оралиғидаги коррупция даражаси 174,54ни ташкил этган.


Коррупция индекци

Мавзуга оид