Ўзбекистон 206 31.05.2019 14:20:29

Самарқандда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг филиали очилади

Самарқандда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг филиали очилади

Ҳукумат қарори (438-сон, 28.05.2019 й.) билан Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди. 

Филиалнинг асосий вазифаси Германия ва бошқа ривожланган давлатлар билан ҳамкорликда қуйидаги йўналишлар бўйича малакали кадрлар тайёрлаш ҳисобланади:
– “Рақамли иқтисодиёт”;
– “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”;
– “Озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти”;
– “Агробизнес ва маркетинг”;
– “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит”.

Филиалга қабул 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.


Университет Самарқанд филиали