Ўзбекистон 107 31.05.2019 14:01:32

«Ёш ёнғин ўчирувчи» ва «Ўзбекистон Республикаси IХ-чемпионати» мусобақалари бошланди

«Ёш ёнғин ўчирувчи» ва «Ўзбекистон Республикаси IХ-чемпионати» мусобақалари бошланди

Умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ёш ёнғин ўчирувчи” ва “Ўзбекистон Республикаси чемпионати” республика мусобақалари бошланди.

Ушбу мусобақаларни ўтказишдан кўзланган мақсад, ўқувчиларни ёнғин ўчирувчи касбига қизиқтириш, ушбу йўналишда тарғибот-ташвиқот ишларини кенг кўламда олиб борилишини таъминлашдан иборат. Шу билан бирга, ўқувчиларни ёнғин хавфсизлиги бўйича амалий кўникмалари ҳамда жисмоний тайёргарлигини ошириш, ёнғин хавфсизлиги хизматига муносиб, жисмонан соғлом ва жасур ўсмирларни тайёрлаш ҳам, ёнғин чоғида тўғри ҳаракат қила билиш кўникмалари ва маҳоратини мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга.

Мазкур мусобақанинг биринчи босқичи жорий йилнинг 1-15 апрель кунлари туман-шаҳар миқёсида, иккинчи босқичи жорий йилнинг 1-18 май кунлари назарий шартга кўра иштирокчиларнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича билим савиялари тест синовлари асосида ҳамда амалий шартларга кўра «100 метрга тўсиқлар оша югуриш», «Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасига кўтарилиш» ҳамда «Ёнғин ўчирувчилар эстафетаси» турлари бўйича ўтказилди.photo_2019-05-31_13-35-39.jpg Спорт мусобақасининг республика босқичи жорий йилнинг 30 май кунидан - 2 июнь кунига қадар Жиззах шаҳрида ўтказилмоқда. 31 май куни мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари ҳамда Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг раҳбарияти, вилоят ҳокимлиги, бошқа жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Очилиш маросимида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги куч ва воситаларининг кўргазмали чиқишлари ҳамда таниқли хонандалар томонидан концерт дастури ташкил этилди.

Маълумот учун мусобақанинг биринчи ва иккинчи босқичларида умумтаълим мактаблари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидан жами 200 минг нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этди.
Иккинчи босқичда ғолибликни қўлга киритган 14 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, 14 та умумтаълим муассасалари терма жамоалари, шунингдек, 5 та ҳудуддан қизлар терма жамоалари, жами 132 нафар ўқувчи ўртасида ўтказилаётган мусобақанинг республика босқичида қуйидаги турлар бўйича ғолиблар аниқланади.

Назарий шартга кўра, мусобақа иштирокчиларининг ёнғин хавфсизлиги бўйича билим савиялари тест синовлари орқали аниқланадиган бўлса, мусобақанинг амалий шартида ўқувчилар ёнғин ўчириш амалий спортининг «Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасига кўтарилиш», «Ёнғин ўчириш эстафетаси» ва «100 метрга тўсиқлар оша югуриш» турлари бўйича ўтказилади.photo_2019-05-31_13-35-37.jpg Барча ғолиблар ҳамда фаол иштирокчилар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.

Айни вақтда мусобақа қизғин ва муросасиз тарзда давом этмоқда, дейилади ФВВ ЁХББ хабарида.


Ёнғин мусобақа