Ўзбекистон 414 31.05.2019 09:20:32

Истеъмолчига автокредит олиб берилди

Истеъмолчига автокредит олиб берилди

Термиз тумани “Учқизил” қўрғонида яшовчи фуқаро М.Худойқулова Термиз тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди.

Истеъмолчи ўз мурожаатида келтирилишича, фуқаро М.Худойқулова 2019 йилнинг 13 март куни Термиз тумани “Агробанк” филиали орқали автокредит олиш учун умимий миқдорнинг бошланғич 25 фоизини тўлаган. Аммо Термиз тумани “Агробанк” филиали шу кунга қадар кредитни чиқармасдан келаётганидан норози эканлигини билдирган, деб Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу мурожаат Термиз тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганилди. Натижада Термиз тумани “Агробанк” филиали томонидан ажратилган автокредитнинг қолган 75 фоизи, яъни 53 928 054 сўм кредит чиқарилиб, фуқаро М.Худойқулова фойдасига ҳал этилди.


Автокредит истеъмолчи

Мавзуга оид