Ўзбекистон 606 30.05.2019 16:59:10

Биринчи июндан газ ва электр энергияси нархи оширилмайди

Биринчи июндан газ ва электр энергияси нархи оширилмайди

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун истеъмол тўловлари қимматлашиши маълум қилинган эди.

Молия вазирлигининг ЎзАга тақдим этган маълумотига кўра, айрим сабаблар билан жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун истеъмол тўловлари қимматлашиши жараёни айни вақтда тўхтатилиб турибди.

Ҳозирча нархлар ошмайди, жараён тўхтатилиб турибди, сабаблари вазирлик томонидан тез орада маълум қилинади ва сайтимизда эълон қилинади, дейилади хабарда.


Газ ва электр энергияси нарх