Ўзбекистон 374 30.05.2019 12:36:18

Красноярск корхоналарига Ўзбекистондан кадрлар жалб этилиши режалаштирилмоқда

Красноярск корхоналарига Ўзбекистондан кадрлар жалб этилиши режалаштирилмоқда

Ушбу масала Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида меҳнат мигрантларини уюшган ҳолда жалб қилиш бўйича келишувни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилишида муҳокама қилинди, дейилади “GNKK.ru” сайти хабарида.

Учрашувда ишчи ва иш билан таъминлаш Федерал хизмати бошлиғи Михаил Иванков, Бандлик ва меҳнат муносабатларининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов сўзга чиқди.

Михаил Иванковнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда меҳнат миграциясини тартибга солиш масалалари Федерация ва қўшни мамлакатлар, хусусан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россияда вақтинчалик иш билан таъминлаш хорижий ишчилар оқимида устувор бўлган ўзаро ҳамкорликдаги энг долзарб масалалардан ҳисобланади.

"Ўзбекистон ҳам Красноярск ўлкаси билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор. Чунки энг муҳим саноат ҳудудига эга бўлган ва кадрларга эҳтиёжи катта ўлка", - деди ўз навбатида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э. Мухитдинов.

 Ташкилий ишга олиш технологияси иш берувчиларга меҳнат муҳожирларини қонуний жалб қилиш ва хорижий ишчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлайди, деб ёзади манба.


Красноярск меҳнат муҳожирлари

Мавзуга оид