Ўзбекистон 141 28.05.2019 09:26:38

Қорақалпоғистонда ўтказилган сайёр қабулда 26 нафар маҳбус жазодан озод этилди

Қорақалпоғистонда ўтказилган сайёр қабулда 26 нафар маҳбус жазодан озод этилди

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри ва Беруний туманида Олий суди раиси ўринбосари Х.Ёдгоров ҳамда Олий суд судьялари С.Мамбеткадыров ва К.Тариховлар томонидан Жорий йилнинг 25 май куни оммавий сайёр қабуллари ўтказилди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.

Ўтказилган сайёр қабулда аҳолининг жиноий, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судларга оид мурожаатлари тингланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри ва Беруний туманида ўтказилган сайёр қабул давомида 105 нафар фуқаронинг мурожаати тингланиб, уй-жой, мол-мулк, оммавий ҳуқуқий муносабатлар, маъмурий ҳуқуқбузарликлар суд қарорлари билан боғлиқ масалалар юзасидан фуқаролар билан суҳбатлашилди, тегишли тартибда назорат тартибидаги шикоятлари қабул қилиб олинди.

Сайёр қабул давомида икки оила яраштирилди, 5 нафар фуқаро тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида қабул қилиниб, уларни ишга жойлаш масаласи ҳал қилинди.

Бундан ташқари сайёр қабул жараёнида жазосини ўтаётган 67 нафар маҳкумга нисбатан ЖК 73 ва 74-моддалари тартибида жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди ва жазолари енгилроғи билан алмаштирилди. Аҳамиятлиси, шундан 26 нафар маҳкум қамоқдан озод этилиб, оиласи бағрига қайтарилди, деб ёзади манба.


Сайёр қабул маҳкум озод

Мавзуга оид