Ўзбекистон 156 28.05.2019 08:55:32

Адлия вазирлиги аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифати қай даражада эканлигини ҳақида маълумот берди

Адлия вазирлиги аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифати қай даражада эканлигини ҳақида маълумот берди

Жорий йилнинг 27 май куни “Аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжунмани бўлиб ўтди. Унда нотариат соҳада амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни баратараф этишнинг аҳамияти, нотариат тизимини соҳадаги такомиллаштириш, ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, шунингдек, соҳадаги янгиликлар ҳақида бўлиб ўтган маълумот берилди.

Тадбирда бир қатор ҳужжатларни мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинганлиги, бу эса фуқароларнинг нотариал идорада ортиқча пул ва вақт сарфлаши, сарсонгарчиликнинг олди олингани қайд этилди. Шунингдек, нотариал идоралардаги узундан-узун навбатларга барҳам берилди.

2019 йилнинг 1 январидан нотариуслар томонидан юритилаётган реестр китоблари, дафтар ва журналлар бекор қилингани натижадасида нотариал ҳаракат учун сарфланаётган вақт тенг ярмига қисқарган. Шу билан бирга нотариуслардан ҳисоботлар олиш бекор қилинганлиги, кўчмас мулк ижара шартномалари ва кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинганлиги таъкидланди.

2019 йилнинг 10 январидан бошлаб аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳамда айрим ташкилотлар нотариусга мурожаат қилганда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ҳақ тўлашдан озод қилинди.

Соҳага киритилган сўнгги янгиликлардан бири бу жорий йилнинг 1 июнидан “СМС-хабар” хизматининг жорий этилишидир.

Анжуманда, шунингдек, адвокатура соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳам маълумот берилди.

Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Олий малака комиссияси ҳамда палатанинг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари фаолияти такомиллаштирилди.

Хусусан, талабгордан малака имтиҳони оладиган, адвокатларга нисбатан интизомий иш юритадиган мазкур комиссиялар таркиби асосан адвокатлардан шакллантирилиши белгиланди. Адвокатга нисбатан интизомий иш юритиш тартиби янгиланди. Холислик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида адвокатнинг ҳаракатлари юзасидан мурожаатлар фақат малака комиссиялари томонидан кўриб чиқиши тартиби ўрнатилди.

Маълумот учун; бугунги кунда республика бўйича жами 1 660 та адвокатлик тузилмаси, шу жумладан, 1 154 та адвокатлик бюроси, 435 та адвокатлик фирмаси ва
71 та адвокатлар ҳайъатида 3 944 нафар адвокат ўз фаолият юритмоқда.

Матбуот анжуманида аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида ҳам кўплаб амалга оширилган ишлар ҳақида фикрлар билдирилди. Жумладан, бугунги кунда Давлат хизматлари Агентлиги ва унинг жойлардаги 201 та маркази томонидан жами 116 та давлат хизмати кўрсатилмоқда, шундан 31 таси – экспериментал тариқасида жорий қилинган.

Жорий йилнинг ўтган даври давомида Давлат хизматлари марказлари томонидан жами 4 950 мингга яқин давлат хизматлари кўрсатилди.

Шу билан биргаликда, республика бўйича 80 мингга яқин сайёр давлат хизматлари кўрсатилган. Юртимизнинг олис ҳудудларда очилган 52 та шохобча орқали кўрсатилган хизматлар сони 7 мингдан ошди.

Матбуот анжуманида Давлат хизматлари Агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ходимларининг Швеция ва Қозоғистон давлатларига хизмат сафарлари уюштирилди. Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги фуқароларга хизмат кўрсатиш ва ижтимоий инновациялар давлат агентлиги (“АСАН Хидмет”) билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

“Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш мақсадида тадбиркорлар учун банк ҳисобрақамини масофадан туриб очиш имконияти яратилди.

Шунингдек, фуқароларга қулайлик яратиш учун барча давлат хизматларини олишда “PAYME” тизими билан бир қаторда “CLICK” тизимидан фойдаланган ҳолда тўловларни амалга ошириш жорий этилди.

Шу билан бирга, матбуот анжуманида, ФҲДЁ органлари томонидан фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этганлик учун тўловларни амалга ошириш учун “Биллинг” тўлов тизими жорий этилгани маълум қилинди.


Адлия натариус адвокат Агентлик

Мавзуга оид