Ўзбекистон 244 05.04.2019 16:41:36

Оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг саломатлигини тиклашга 1 миллиард сўм йўналтирилди

Оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг саломатлигини тиклашга 1 миллиард сўм йўналтирилди

Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш, уларнинг ҳаёт кечириш сифатини яхшилаш мақсадида 2019 йилнинг I чорагида 980 нафар имконияти чекланган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон республикаси Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Улар ногиронлик аравачалари, тиббий протез-ортопедик ва эшитиш мосламалари, қўлтиқ-таёқ, хассалар, юриш мосламалари ҳамда дори-дармон воситалари билан таъминланди.

Шунингдек, оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг саломатлик ҳолатларини яхшилаш мақсадида стационарларда даволанишга, сиҳатгоҳларга ва шаҳар ҳудудидаги клиникаларда бепул даволаниш курсларини олиш учун ордерлар топширилди. Ушбу тадбирлар учун Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 1 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилди.


Хотин қизлар қўмитаси