Ўзбекистон 568 25.05.2019 14:44:57

Россия ҳудудидан ўтувчи “Урал” трассасида “Спарк” автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тўрт нафар йўловчи ҳам ўзбекистонлик

Россия ҳудудидан ўтувчи “Урал” трассасида “Спарк” автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тўрт нафар йўловчи ҳам ўзбекистонлик

Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик-ҳуқуқий департаменти ахборотида айтилишича, Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра 2019-йилнинг 25-май куни Мордовия Республикаси (Россия) ҳудудидан ўтадиган М5 “Урал” трассасида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси кетаётган Ўзбекистон давлат рақами 50 Н982 НА бўлган “Спарк” автомобили йўлнинг қарама-қарши йўналиш қисмига ўтиб кетиб қаршисидан келаётган юк машинасига урилиб кетди.

Натижада ҳайдовчи Дадахонов Носиржон Тошмуродович, 12.11.1961-й.да туғилган, ва йўловчи Жамолиддинов Дилшодбек Турсунбек ўғли, 05.05.1991-й.да туғилган, олинган жароҳатдан воқеа жойида вафот этди. Фуқаролар Қодиров Абдуғаффор Абдужабборович, 13.01.1969-й.да туғилган, ва Холиқов Абдиқодир Абдумаликович, 02.07.1969-й.да туғилган, Зубова Поляна туман шифохонасига жароҳат билан ётқизилган. Уларнинг ҳолати, тиббиёт ходимлари берган маълумотга кўра, оғир барқарор.

Бош консулхона томонидан маҳаллий ҳукумат органлари билан алоқа ўрнатилган ва вазият назоратга олинган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва эслатиб ўтадики, Россиянинг Волга бўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудидаги ҳамюртларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-967-772-66-00.


ЙТҲ Россия

Мавзуга оид