Ўзбекистон 308 25.05.2019 09:06:37

Тошкент шаҳрида 1815 нафар фуқаронинг солиқ қарзидан кечилди

Тошкент шаҳрида 1815 нафар фуқаронинг солиқ қарзидан кечилди

2012 йилда Учтепа туманида ноозиқ-овқат чакана савдосини йўлга қўйган Алижон Юнусалиев қисқа вақтда ўз ишини тўхтатишга мажбур бўлди. Боиси, 2013 йилда солиқ қонунчилигини бузган тадбиркорга нисбатан 187 млн. сўмдан зиёд молиявий жарима қўлланилган эди.

Ушбу фуқарога солиқ идоралари ходимлари Президентимиз фармони асосида фаолиятини қайта тикласа, мавжуд қарзлари ҳисобдан чиқарилишини бирдирган ва у тадбиркорликни бошлаган. Бугунги кунда юкларни автомобиль транспортида ташиш фаолияти билан шуғулланиб, тадбиркорликни давом эттираяпти.

“Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони Алижон Юнусалиев каби тадбиркорликка иштиёқи юқори бўлган кўплаб учтепаликлар учун кенг имкониятлар эшигини очди. Жумладан, тумандаги 524 нафар фуқаро тадбиркор сифатида фаолиятини тиклади ва уларнинг 39,3 млрд.сўмлик қарзларидан воз кечилди” – дейилади Тошкент шаҳар ДСБ Матбуот хизмати

Бугунги кунда, Олмазор туманида турли сабаблар билан молиявий жарима қўлланилган ва фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган 229 нафар тадбиркор ўз фаолиятини қайта тиклаган ва уларнинг 80 млрд.сўмдан зиёд солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилган.

Шунингдек, хабарда, Президентнинг 2018 йил 26 декабрдаги Фармонига асосан солиқ қарзларини ҳисобдан чиқариш муддати жорий йилнинг 1 июлига қадар узайтирилгани, айни пайтда Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан вақтинча фаолият юритмай турган ёки қайта рўйхатдан ўтиб тадбиркорлигини давом эттириш эҳтимоли мавжуд солиқ тўловчиларга хабарномалар юборилаётилиб, жойларга чиққиб фуқаролар билан учрашиб, тадбиркорлик фаолиятини қайта тиклаш бўйича тушунтиришлар берилаётгани эслатиб ўтилган.

Маълумот учун, Тошкент шаҳрида олиб борилган тарғибот ва ташвиқот ишлари натижасида, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган 1815 нафар фуқаронинг 219,7 млрд.сўм қатъий белгиланган солиқ ва молиявий жарима бўйича мавжуд қарзи ҳисобдан чиқарилди. Эндиликда, ушбу тадбиркорлар янги иш ўринлари яратиши ҳамда бюджет тушумларига ўз ҳиссасини қўшиши шубҳасиз.

Қолаверса, матбуот хизмати, жорий йилнинг 1 июлига қадар тадбиркорлик фаолиятини тиклашва аввалги фаолиятингиз учун турли сабабларга кўра молиявий жарима қўлланилган бўлса, ҳисобдан чиқариб, ишни давом эттиришга, даъват этган.


Солиқ қарзи

Мавзуга оид